Жамият | 08:19 / 07.08.2023
16900
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин туфайли 20 киши эвакуация қилинди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича маълумот тақдим этди.

Фото: ФВБ

Кеча, 6 август куни соат 18:59 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Бешкапа” МФЙ, Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғинга соат 19:06 да етиб борилиб, соат 19:25 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон ва 1 та ёнғин-қутқарув отряди бўлинмаси жалб этилган.

Ёнғин натижасида 15 квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш жараёнида ушбу уй қаватларидан 20 нафар фуқаролар қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойга эвакуация қилинган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Мавзуга оид