Ўзбекистон | 17:48 / 07.08.2023
17001
2 дақиқада ўқилади

Ховос туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Халқ депутатлари Ховос тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, туман Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Акмалжон Маҳмудалиев туман ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Улуғбек Ҳасанович Йўлдошев номзодини тавсия этди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра, Улуғбек Йўлдошев Ховос тумани ҳокими этиб тасдиқланди. 

У.Йўлдошев кўп йиллар молия соҳасида меҳнат қилиб, катта тажриба тўплаган. Мазкур тайинловга қадар, 2022 йил ноябридан Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Сессия давомида, шунингдек, туманда иқтисодиёт, тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ховос туманига 2020 йил апрелидан буён Учқун Камолов ҳокимлик қилган. У қачон ва нима сабабдан ишдан олингани тўғрисида маълумот йўқ.

Мавзуга оид