Ўзбекистон | 07:49 / 09.08.2023
36242
2 дақиқада ўқилади
Фуқароларга пенсия ва нафақани нақд пул шаклида тўлаш тизими ўзгариши кутиляпти
“Давлат пенсияларини тўлаш жараёнига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Белгиланишича:
- 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб акциядорлик тижорат “Халқ банки” сайёр кассалари томонидан махсус планшетларда фуқароларнинг бармоқ изи маълумотларини Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига электрон сўров юбориш орқали ўзаро мос келгани тасдиқланганидан сўнг нақд пул шаклида пенсия ва нафақа тўлаш тизими жорий этилади;
- республиканинг тоғли ва олис ҳудудларида интернет тезлиги ёки бошқа муаммолар сабабли пенсия олувчининг бармоқ изларини электрон шаклда солиштириш имконияти бўлмаганда ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома орқали бошқа шахсга тўланаётганда нақд пул шаклда пенсия ва нафақалар тўлов қайдномаларини имзолаш орқали амалга оширилади.
Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси Марказий банк билан ҳамкорликда:
- Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги ва акциядорлик тижорат “Халқ банки” ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилади;
- акциядорлик тижорат “Халқ банки” томонидан пенсия ва нафақа олувчиларнинг бармоқ изи электрон маълумотларини солиштириш имконияти мавжуд махсус планшетларни харид қилишга амалий ёрдам кўрсатади.
Мавзуга оид
17:43 / 05.12.2024
Ҳукумат қонундан ташқари 10 трлн сўм харажат қилган. Депутатлар 9 дақиқада бу харажатларни қонунга киритиб берди
08:30 / 01.11.2024
Пенсия тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
07:20 / 30.10.2024
2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларни оширишга қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди
07:50 / 28.10.2024