Ўзбекистон | 07:30 / 11.08.2023
1674
1 дақиқада ўқилади

Жазоир элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Жазоир элчиси Бумедиен Геннадни қабул қилди.

Фото: Dunyo

«Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаган Жазоирнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Бумедиен Геннад жаноблари билан учрашдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. - Биз жаноб Элчининг Ўзбекистон-Жазоир ўртасидаги икки томонлама муносабатларни бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва янги лавозимида муваффақиятлар тилаймиз».

Бумедиен Геннад 2022 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон президентига ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган эди. У 2015-2022 йилларда Жазоирнинг Тошкентдаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган Носир Бушерит ўрнини эгаллаган.

Норасмий маълумотларга кўра, Бумедиен Геннад бошқа давлатга элчи этиб тайинланган.

Мавзуга оид