Ўзбекистон | 12:04 / 11.08.2023
5059
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек ва Яшнобод тумани истеъмолчиларининг бир қисми электр таъминотидан узилди

Ҳозирги вақтда мазкур носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бугун, 11 август куни соат 11:28 да Тошкент шаҳридаги 35 кВли «Л-Паркентская-1,2» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод тумани истеъмолчиларининг бир қисми (4500 та истеъмолчи) электр таъминотидан узилган.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда мазкур носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Мавзуга оид