Иқтисодиёт | 16:45 / 11.08.2023
30073
1 дақиқада ўқилади

Қайси омиллар кейинги ойларда нарх-наво ошишига таъсир кўрсатиши мумкин? – МБ инфляцион кутилмаларни эълон қилди

Аҳоли ва тадбиркорларнинг валюта курси ўзгаришидан хавотирлари охирги 1,5 йилликдаги энг юқори нуқтага етган. Шунингдек, ҳар иккала тоифа ҳам ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашишини нархларга энг кўп босим ўтказувчи омиллардан бири сифатида келтириб ўтган.

Фото: Getty Images

Марказий банк июль ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари бўйича малумотларни эълон қилди.

Унга кўра, аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 0,3 фоиз бандга пасайиб, 13 фоизни ташкил қилган.

Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:

  • валюта курси ўзгариши (59 фоиз);
  • ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши (36 фоиз);
  • нархларнинг сунъий оширилиши (32 фоиз).
  • иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (32 фоиз);
  • коммунал хизматларнинг қимматлашиши (32 фоиз).

Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари

Июль ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсишига оид респондент тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари 13,5 фоизни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан 0,3 фоизга ошган.

Бизнес вакиллари нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:

  • валюта курсининг ўзгариши (60 фоиз);
  • ёқилғи ва энергия ресурсларининг қимматлашиши (37 фоиз);
  • иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (33 фоиз);
  • коммунал хизматларнинг қимматлашиши (29 фоиз).

Мавзуга оид