Сурхондарё сабзавотлар етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида етакчига айланди
Сабзавотлар етиштириш ҳажми 2,3 фоизга ошган. Энг кўп ҳосил Сурхондарё вилоятида олинган.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3,3 млн тонна сабзавотлар етиштирилган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,3 фоизга ошган.
Сабзавотлар етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Сурхондарё вилояти эгаллади. Етиштирилган сабзавотлар умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (17,7 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Шунингдек, юқори улуш Андижон (17,5 фоиз), Фарғона (13,1 фоиз) ва Тошкент (10,5 фоиз) вилоятларида ҳам қайд этилган.
Умумий ҳажмдаги паст улуш Қорақалпоғистон Республикаси (1,5 фоиз) ва Жиззах вилоятида (1,9 фоиз) кузатилди.
Мавзуга оид
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024
Сурхондарёда газ қувурига автомобил урилиши оқибатида газ таъминотида узилиш юз берди
07:30 / 17.10.2024