Жаҳон | 15:30 / 11.08.2023
19961
5 дақиқада ўқилади

Запорижжяга ракета зарбаси ва Киевда IT-форум. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 533-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Брянск области украин ҳарбийлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, икки киши яраланди, деб хабар берган регион губернатори.
  • Полша Беларус билан чегарага ўн минг ҳарбий жойлаштиради.
  • Россиялик ҳарбийлар Запорижжяни ўққа тутди. Маҳаллий расмийларга кўра, бир киши ҳалок бўлиб, 16 киши яраланган.
  • Суд Украина маданият вазирлигининг Украина провослав черковининг Киев-Печерск лаври «мулкидан фойдаланишдаги тўсиқларни бартараф этиш» бўйича даъвосини қаноатлантирди. Энди монахлар ҳудуддан чиқариб юборилиши мумкин.
  • РФ бош прокуратураси Conflict Intelligence Team’ни «хуш кўрилмайдиган» ташкилот деб эълон қилди.
  • «Яндекс» асосчиларидан бири Аркадий Волож 2022 йил февралидан буён илк бор уруш бўйича баёнот бериб, Россиянинг Украинага босқинини қоралади.
  • РФ мудофаа вазирлиги аннексия қилинган Севастополга 11 дрон томонидан уюштирилган ҳужум бартараф этилганини маълум қилди.
  • Москва шаҳри мэри Сергей Собянин хабар беришича, шаҳарга кириб келишда икки дрон уриб туширилган. Внуково ва Домодедово аэропортларида самолётларни қабул қилиш ва жўнатишда чекловлар жорий этилган. 

Кун кадри. Донецк областидаги олдинги чизиқ

Донецк областининг шаҳар типидаги Ню-Йорк посёлкаси атрофида кўтарилган тутун. Урушга қадар ушбу посёлкада қарийб ўн минг киши яшаган, ҳозир бу ерда мингга яқин одам қолган. Бу ердан фронт чизиғига қадар масофа бир километр ҳам чиқмайди ва Россия қўшинлари томонидан мунтазам равишда ўққа тутилади.
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency/ABACAPRESS/ddp images / Vida Press

Запорижжя бўйлаб зарбалар

Запорижжя области расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, Запорижжя шаҳри бўйлаб ракета зарбаси йўлланиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 16 киши яраланган, улар орасида тўрт бола бор. Бу ҳақда 10 август куни кечқурун Запорижжя области ҳарбий маъмуряти раҳбари Юрий Малашко маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия қўшини фуқаролик инфратузилма объектига ҳужум қилган. Аммо гап айнан қайси объект ҳақида кетаётгани хабар қилинмаган. BBC рус хизмати аниқлашича, зарба нишони кўпинча БМТ ходимлари келиб жойлашадиган Reikartz меҳмонхонаси бўлган. Украина президенти Володимир Зеленский матбуот хизматига кўра, отишмалардан кейин ёнғин бошланган. Зеленский ҳужумда РФ қўшинларини айблаган. Россиядаги уруш тарафдори бўлган телеграм-каналлар ҳарбийлар хорижлик ёлланма жангчилар ва Украина ҚК ҳарбийлари жойлашган нуқтага зарба берганини айтишмоқда.

Россияликлар ракета зарбаси келиб тушган жой
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Полиция ва ҳарбийлар Запорижжя ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган аҳоли вакили жасади ёнида
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликларнинг Запорижжяга йўллаган ракета зарбаси вақтида вайрон бўлган черков олдидаги қутқарувчилар
Marina Moiseyenko / AFP / Scanpix / LETA
Россия ҳужуми вақтида яраланган 66 ёшли ўқитувчи Наталя Терешченкони кардиопулмонер реанимация орқали ўзига келтиришга уринаётган кўнгилли. Унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган
Andrii Dubchak / Reuters / Scanpix / LETA
Andrii Dubchak / Reuters / Scanpix / LETA
Наталя Терешченко жасади атрофидаги запорижжяликлар
Andrii Dubchak / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ракета зарбаси келиб тушган жойлардан бири
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Киевда IT-форум

Кенг кўламли босқин туфайли юзага келган танаффусдан кейин Киевда яна iForum ўтказилди — бу Украинадаги энг йирик икки технология маросимидан бири ҳисобланади. Конференциянинг E-commerce-йўналиши раҳбари Олександр Колбанинг сўзларига кўра, iForum 2023 йилда қайтгани — «IT Украина келажагини режалаштираётганидан мессеж беради». Бу йил форумда пайдо бўлган янги йўналишлардан бири — сунъий интеллект, ҳарбий технологиялар, келажак Украинаси.

Форумга ташриф буюрганлардан бири дронни кўздан кечирмоқда
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA
Форумга ташриф буюрганлардан бири Dracarys компанияси ҳарбий автомобилида суратга тушмоқда. Улар ишлатилган двигателлар ва эски автомобил қисмларидан йиғилади. Мураккаб электроника йўқлиги ҳам автомобилни дала шароитида осонгина таъмирлашга имкон беради. Фото: Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA
Украина рақамли трансформация вазири Михайло Федоров (ўнгда) iForum форумида дронлар ҳақида айтиб бермоқда.
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид