Жаҳон | 15:40 / 13.08.2023
23815
6 дақиқада ўқилади

Сувсиз қолган шаҳар ва сайловларга тайёрланаётган Донецк. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 535-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • РФ мудофаа вазирлиги Қримга украинларнинг 20 та дрони ҳужуми қайтарилгани ҳақида хабар берди. «Украинская правда» хабарига кўра, бу ҳужум оқибатида ўнлаб россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлган ва яраланган.
  • Россиялик ҳарбийлар бошқарилувчи авиабомба билан Запорижжя областининг Орихив шаҳрига зарба берди. Бир полициячи ҳалок бўлган, яна 12 киши жароҳат олган, деб хабар беради Украина Миллий полицияси бошлиғи Иван Виговский.
  • Аннексия қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксенов Керч бўғози ҳудудида украинлар ракеталари уриб туширилганини хабар қилди. РФ мудофаа вазирлиги Украина кўприкка С-200 тизими ракеталари билан ҳужум қилишга уринганини тасдиқлаган.
  • Калуга областида тунда дрон уриб туширилган. Регион губернатори Владислав Шапшанинг сўзларига кўра, «жабрланганлар йўқ, инфратузилма объектларига ҳам шикаст етмаган».
  • РФ мудофаа вазирлиги Сергей Шойгунинг Марказий полигонга ташрифи ҳақида хабар берди, бу ерда советлар даврида ядро қуроллари синовдан ўтказилган.

Қрим кўпригида тутун пардаси

12 август куни Украина қуролли кучлари Қрим кўпригига уч бор ҳужум қилди, деб хабар беради аннексия қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксенов. РФ мудофаа вазирлигига кўра, Украина ҳужумда С-200 тизимининг зарба бериш учун мослаштирилган ракеталаридан фойдаланган. Вазирликка кўра, улар ҳаводалигида уриб туширилган, вайронгарчилик ва жабрланганлар йўқ. Аммо кўприк бўйлаб ҳаракат маълум вақтга тўхтатилган, унинг атрофида эса тутун пардаси ҳосил қилинган.

Москвада дрон қолдиқларини қидираётган полициячилар

11 август тонгида Москва шаҳрининг Карамишевской соҳилида дрон портлади. Унинг парчалари 67-шаҳар шифохонаси перинатал-кардиология маркази яқинига тушган. Шаҳар мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, дрон ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари орқали йўқ қилинган — жабрланганлар ва жиддий вайронгарчиликлар йўқ. Ҳужумдан кейин Москва прокуратураси «провокацияга берилмаслик»ка чақириб, «пойтахтда рўй бераётган воқеа ва ҳодисалар» ҳақида «асоссиз хабар тарқатганлик» учун жавобгарлик мавжудлигини эслатган.

AP / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин ҳарбийлари 

Украина ҚК ҳарбий хизматчилари Бахмут атрофида россияликларнинг позицияларини миномётдан ўққа тутмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Бахмут атрофидаги фронт чизиғи яқинидаги окопда ўтирган украиналик аскар
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Бошпанада дам олаётган украин жангчилари
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Фронтнинг бошқа чеккаларидаги украин жангчилари

Украинанинг 128-алоҳида Карпаторти тоғ-штурм бригадаси жангчилари Запорижжя областидаги фронт чизиғида
Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Донецк областидаги Россия қўшинларига БМ-21 «Град» тизимидан ўт очишга тайёрланмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
128-бригада жангчилари Запорижжя областидаги олдинги чизиқдаги бошпанада
Reuters / Scanpix / LETA

Ҳаво тревогаси чоғида Киев метросига тушиб яширинган аҳоли 

«Театральная» метро бекати
Yuliia Ovsiannikova / Ukrinform / ZUMA Press Wire / Vida Press
11 август куни тонгда россиялик ҳарбийлар Киевга «Кинжал» ракеталари билан ҳужум қилди, деб хабар берган шаҳар маъмурияти спикери Михайло Шаманов. Унинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари барча ракеталарни уриб туширган. Парчалар бир неча жойга тушган, жумладан болалар шифохонаси ҳудудига ҳам. Жабрланганлар йўқ.
Yuliia Ovsiannikova / Ukrinform / ZUMA Press Wire / Vida Press

Сувсиз қолган Никопол

Днипропетровск областининг Никопол шаҳрида кенг кўламли босқин бошлангунига қадар 100 мингдан ортиқ киши яшаган, ҳозир эса шаҳарда шунинг ярми қолган. 2023 йил 6 июнга ўтар кечаси Каховка ГЭС тўғони вайрон бўлгач,
Никопол агломерациясида (у шу номли шаҳардан ташқари, Марганец ва Покровни, шунингдек атрофдаги бошқа қишлоқларни ўз ичига олади) ҳаёт кучли даражада ўзгарди. Аввал шаҳарга ва қишлоқларга сув сув омборидан келган. Аммо у қуриб қолгач, ичимлик ва техник сувни бу ерларга автоцистерналар, ўт ўчириш машиналари ва махсус бочкалар ўрнатилган юк автомобилларида ташиб келтира бошлашди. Шу билан бирга, ҳатто техник сув учун ҳам улкан навбатлар ҳосил бўлмоқда.

Никопол агломерациясида сув таъминоти тизимини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Донецкдаги ҳаёт тарзи 

Вокзал бўйидаги буюм бозори сотувчиси, бозор 2022 йил сентябридаги зарбалар вақтида вайрон бўлган
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
«Донбассни биргаликда тиклаймиз!» ва «Донбасс учун овоз берамиз!» ёзувлари акс этган баннерлар «ДХР» ва «ЛХР»да бўлиб ўтадиган парламент сайловларига бағишланган. Сайловлар 10 сентябрга белгиланган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳорливка районидаги Тороз шаҳрида жойлашган Л.И. Лутугин номидаги кондан кўмир қазиб олиш жараёни. Бу шаҳар 2014 йилдан буён «ДХР» назорати остида қолмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк шаҳрининг Киев райони ўққа тутилиши оқибатида шикастланган автомобил. Маҳаллий расмийларга кўра, Украина қуролли кучлари шаҳарга зарба беришда кассетали ўқ-дорилардан фойдаланган

Мавзуга оид