Жаҳон | 14:23 / 14.08.2023
20353
5 дақиқада ўқилади

Одесса ва Донецк яна ўққа тутилди. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 536-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россиялик ҳарбийлар Херсон областини ўққа тутиши оқибатида етти киши, жумладан янги туғилган қизча ва унинг 12 ёшли акаси ҳалок бўлди. Регионда мотам эълон қилинган. РФ мудофаа вазирлиги бу ҳужум юзасидан изоҳ бермаган.
  • Россиялик ҳарбийлар Қора денгизда Палау байроғи остида сузган ва Украинанинг Измайил порти томон ҳаракатланган юк кемасини тўхтатиш учун «огоҳлантирувчи ўт очди». Россиялик ҳарбийлар кемани кўздан кечиришган, шундан кейин у сузишда давом этган. Киевдагилар юк кемаси «мақсадли ўққа тутилиши ва мажбуран тинтув қилиниши»ни «халқаро денгиз қонунчилигини бузиш ва қароқчилик ҳаракати» деб баҳолаган.
  • Белгородда портлаш оқибатида кўп квартирали уй фасад шикастланган. Дастлабки маълумотларга кўра, бинога дрон келиб урилган. Жабрланганлар йўқ.
  • «Украинская правда»нинг Украина хавфсизлик хизматидаги манбаси 12 августга ўтар кечаси Қримга дронлар ҳужум уюштириши оқибатида ўнлаб россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлгани ёки яралангани ҳақида айтиб берган. Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, ҳужум нишони РФ қўшинларининг Евпатория ҳудудидаги логистик базаси бўлган. Россия мудофаа вазирлиги ҳужум куни вайронгарчиликлар ва жабрланганлар йўқлигини маълум қилган.
  • Украина расмийларига кўра, Мариупол яқинида қодировчилар ва маҳаллий «комендатура» ўртасида отишма чиқиши оқибатида ўндан ортиқ киши ҳалок бўлган. Шаҳарнинг Украина томонидан тайинланган мэри маслаҳатчиси Петро Андрюшченконинг маълум қилишича, «версиялардан бирига кўра, қодировчилар маст бўлиб қолиб, фуқаролар ва ҳарбийларга қарата ўт очган».

Одессага дронларнинг тунги ҳужуми

14 августга ўтар кечаси Россия қўшини Одессани қанотли ракеталар ва камикадзе дронлар билан ўққа тутди. Украинанинг «Жануб» оператив қўмондонлиги маълумотларига кўра, учирилган 15 дрон ва саккиз ракетанинг барчаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. Парчалар кўп квартирали уй, еттита ўқув муассасаси биноси, автомобиллар, дорихона ва ётоқхона, шунингдек супермаркетга зарар етказган — бу ерда тинч аҳоли вакиллари бўлган уч киши яраланган.

Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак россиялик ҳарбийларни «ақлдан озган террорчилар» деб атаган. РФ мудофаа вазирлиги Одесса ўққа тутилиши юзасидан изоҳ бермаган.

Одесса россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида ёниб кетган супермаркетда ишлаётган ўт ўчирувчилар
Defence Forces Southern Ukraine / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин ҳарбийлари 

Украина ҚК жангчилари россияликларнинг Бахмут атрофидаги позицияларини ўққа тутиш учун снарядларни тайёрлашмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украиналик аскарлар россияликлар позицияларига йўлланадиган ташвиқот снарядларига рақиб таслим бўлишга чақирилган варақалар ёпиштирмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украинларнинг «Град» тизимидан ўт очилиши
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Донецклик аёл ҳалок бўлган ўғлининг вайронага айланган уйида

63 ёшли Любов Толчина 40 ёшли ўғли Виталийнинг уйида йиғламоқда, унинг ўғли 13 август куни украинлар Донецкни ўққа тутиши оқибатида ҳалок бўлди. «ДХР» расмийларига кўра, ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлган, тўрт киши оғир яраланган
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Любов Толчина ҳалок бўлган ўғлининг уйи деворидан иконани олмоқда
AFP / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Днипро устида юлдуз учиши

13 августга ўтар кечаси Шимолий яримшарда яшовчилар Персейда юлдуз учишини кузатиши мумкин эди — 2023 йилдаги энг ёрқини. Бу Украинанинг Днипро шаҳри устида шундай кўринарди.
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид