Veolia Energy Тошкентдаги иссиқлик тармоқларида техник аудит ўтказмоқда
Иш учун географик ахборот тизимлари ва веб-иловалар ёрдамида замонавий назорат усуллари қўлланилади.
Veolia Energy Tashkent компанияси Тошкент шаҳридаги иссиқлик тармоқларида техник аудит ўтказяпти.
Компания хабарига кўра, аудитнинг жорий маълумотлари иссиқлик тармоқлари ва иншоотлари техник ҳолатини аниқлаш имконини беради, шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш бўйича инвестиция дастурини оптималлаштириш ва шаҳар иссиқлик таъминоти схемасини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Маълум қилинишича, иш учун географик ахборот тизимлари ва веб-иловалар ёрдамида замонавий назорат усуллари қўлланилади.
Ушбу ишлар доирасида Veolia Energy Tashkent компанияси техник ходимларни ёллаш ва ўқитишни амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024