Ўзбекистон | 07:27 / 15.08.2023
3221
1 дақиқада ўқилади

Полшанинг энг йирик шаҳарлари кўчаларида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти намойиш қилинмоқда

Полшанинг энг йирик Варшава ва Гданск шаҳарларида электрон реклама экранлари воситасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари ҳақидаги реклама видеоси намойиши бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Видеоматериал 14 соат давомида соатига 10 маротаба намойиш этилаётгани ҳолда шаҳарлар аҳлини Ўзбекистондаги кўҳна шаҳарларнинг тарихий- меъморий ёдгорликлари, табиий ландшафтлари ва мамлакат пойтахтининг замонавий қиёфаси билан таништирмоқда.

Полша пойтахтидаги электрон реклама экранларининг бир кунлик аудиторияси тахминан 500 минг кишини, Гданск шаҳрида эса 100 минг кишини ташкил қилади.

Видеоматериаллар жорий йилнинг 10 сентябрига қадар ҳар куни намойиш қилинади. Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси томонидан мамлакат сайёҳлик салоҳиятини Полшада кенг тарғиб этиш мақсадида ишлаб чиқилди.

Мавзуга оид