UZCARD «ОNIXʼни овланг» мега акцияси ғолибларини тақдирлаш маросимини ўтказди
16 август куни «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида UZCARDʼнинг «ОNIXʼни овланг» мега акцияси ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросими доирасида қимматбаҳо совринлар, 18 та «Samsung Galaxy» флагман смартфони ва учта «Chevrolet Onix» русумли автомобил ўзларининг бахтли эгаларини топди. Ғолибларни ўйлаган ҳолда, UZCARD жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича барча мажбуриятларни ўз зиммасига олди.
Тадбирда компаниянинг ҳамкор банклари, тўлов ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Улар акция натижалари билан таништирилди ва компаниянинг барча сўнгги янгиликлари ёритилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу акция UZCARD карталаридан онлайн тўловларни рағбатлантириш, онлайн тўловлар сонини кўпайтириш, фойдаланувчиларнинг банклар ва тўлов иловаларига, UZCARD тўлов тизимига содиқлигини ошириш, шунингдек одамлар одатларини онлайн тўловларга йўналтириш мақсадида 2023 йилнинг 1 майидан 31 июлигача бўлиб ўтди.
Акция доирасида қимматбаҳо совринлар ўйналишининг жами уч босқичи ўтказилди. Ўйин ўтказилишининг шаффофлиги ва ҳалоллиги учун кузатув комиссияси таркибига мустақил экспертлар - тадбир меҳмонлари ҳам таклиф қилинди. Ўйиннинг ҳар бир босқичи Instagram ижтимоий тармоғида, шунингдек компаниянинг веб-сайтида жонли эфирда намойиш этилди.
«ОNIXʼни овланг» акциясининг амал қилиш муддати давомида унда 24 миллиондан ортиқ имконият иштирок этди.
UZCARD ғолибларни табриклайди, барча иштирокчилар ва карта эгаларига ишонч, садоқат ва кўп йиллик ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради! Биз билан қолинг ва янги акцияларимизда иштирок этинг.
UZCARD компаниянинг барча янгиликларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ва компаниянинг веб-сайтида кузатиб боришга таклиф қилади:
Facebook: fb.com/uzcard
Instagram: @uzcard.uz
Telegram: t.me/uzcard
Linkedin: linkedin.com/company/uzcard
Реклама
Мавзуга оид
17:00 / 15.05.2024
UZCARD Тошкент шаҳрида квартира ёки 15 миллиондан 50 миллион сўмгача пул совринларини ютиш учун ноёб имконият тақдим этади
18:56 / 08.04.2024
Тирилаётган Орол – унга қандай жон бағишлаш мумкин?
14:55 / 03.10.2023
UZCARD карталари йўл ҳақини тежашга ёрдам беради
08:46 / 27.07.2023