Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамшид Хўжаев бунгача Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.
Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. «Давлат бошқаруви» телеграм-канали хабарига кўра, Жамшид Хўжаев Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлаган.
Жамшид Хўжаев 1987 йилда Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. 2008 йилда Навоий давлат педагогика институтини миллий истиқлол ғояси йўналишида тамомлаган.
2017 йилдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раиси бўлган, 2020 йилдан Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи бўлган.
Ж.Хўжаев 2021 йил декабрида Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
У 2015 ва 2020 йилларда Навоий вилоятидан Олий Мажлис Сенатига сайланган. 2017 йилда «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.
- 2020 йил майидан буён Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Яшин Душанов 2023 йил июл ойи охирида, президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ўтказилган йиғилишда ишдан олинганди.