Жаҳон | 16:53 / 18.08.2023
16759
4 дақиқада ўқилади

Мариуполдаги ишчилар ва Бахмут атрофидаги артиллериячилар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 540-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 2025 йил ёзига қадар Россия Shahed типидаги 6 мингта камикадзе дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар берган The Washington Post.
  • Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик 15 ноябрга қадар узайтирилди.
  • Украина миллий гвардияси «Азов» полк қайта тиклангани ва фронтга қайтгани ҳақида хабар берди.
  • FT маълумотига кўра, Россия Украина авиабазалари, учиш-қўниш йўлаклари ва учувчиларни тайёрлаш марказлари бўйлаб зарбалар интенсивлигини оширган.
  • РФ мудофаа вазирлигига кўра, 17 август куни кечқурун украинларнинг денгиз дрони Қора денгиз флоти кемасига ҳужум қилишга уринган, аммо нишонга етиб кела олмаган ва йўқ қилинган.
  • Путиннинг Россия Марказий банки раҳбарияти билан шошилинч равишда ўтказилган мажлисда рубл курсини қўллаб-қувватлаш мақсадида бизнес учун валюта назоратини ҳозирча кучайтирмасликка қарор қилинди.

Кун кадри. Харкив областидаги вайронгарчилик

Россия қўшинлари Харкив области ҳудудларига ҳаводан мунтазам равишда зарбалар йўллаб келмоқда. Хусусан, 17 август тонгида РФ армияси Купянск районидаги Заосколье оралиқ темирйўл станциясини ўққа тутди — област ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълумотига кўра, бир аёл ҳалок бўлган, яна бир аёл жароҳат олган.

Заоскольеда яшовчи 60 ёшли Татяна Скрипникова қўшни уй харобалари орасида. У россияликлар зарбаси вақтида яраланган.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин артиллериячилари

Украиналик ҳарбий Бахмут ҳудудида 155-миллиметр калибрли М109 ўзиюрар гаубицасидан ўт очишга тайёрланмоқда
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images
Россияликларнинг Бахмут атрофидаги позицияларига М109 ўзиюрар гаубицасидан ўт очилиши
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images

Реабилитация марказидаги украин аскарлари

Фронтдан қайтган ҳарбийлар Донецк областидаги реабилитация марказида қўшиқ куйлашмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Нарда ва шашка ўйнаётган ҳарбийлар
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи пуштиранг фламингони пуфламоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Оккупация остидаги Мариупол ҳаёти

 

Мариуполга кириш жойидаги белги фонида суратга тушаётган кишилар. Белги 2022 йил июл ойида, шаҳар тўлиқ РФ армияси назоратига ўтганидан кўп вақт ўтмай Россия байроқлари рангларида қайта бўялган
AFP / Scanpix / LETA

«Азовстал» металлургия заводининг кўриниши, бу жой Россия қўшини Мариуполни ўраб олганида сўнгги қаршилик ўчоғи бўлганди
AFP / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA
Мариупол учун жанглар вақтида вайрон бўлган бинони реконструкция қилиш жараёни
AFP / Scanpix / LETA
Мариуполдаги драматик театр. Россия қўшини унга 2022 йил 16 мартида зарба йўллаганди. Ўша вақтда бинода мингга яқин тинч аҳоли вакиллари яширинганди, улар орасида аёллар ва болалар бўлган, театр олдидаги бинода эса «Дети» ёзуви акс этганди. Турли маълумотларга кўра, ўша куни 300 дан 600 нафаргача киши ҳалок бўлган.
AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид