Самарқандда 49 киши «ҳот-дог»дан заҳарланди
Улар юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган, 29 нафари соғайиб, уйига жавоб берилган.
Самарқанд шаҳрида 49 киши умумий овқатланиш марказида тайёрланган «ҳот-дог»дан заҳарланиб, юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. Жабрланганлар орасида вояга етмаган болалар ҳам бор.
Уларнинг барчаси Рудакий кўчасида жойлашган fast-food марказида «ҳот-дог» истеъмол қилган. Кечга яқин уларда овқатдан заҳарланиш аломатлари пайдо бўлган: иситма, ич кетиши, қайт қилиш.
Хабарга кўра, беморларнинг 29 нафарига аллақачон уйига жавоб берилган. Қолган 20 нафари муолажаларни олмоқда. Шифокорлар сўзларига кўра, уларнинг аҳволи яхши.
Ҳозирги вақтда умумий овқатланиш маркази фаолияти тўхтатилгани айтилмоқда. «Ҳот-дог» учун ишлатилган маҳсулот намуналари вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилган.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024