Ўзбекистон | 15:42 / 25.08.2023
79489
2 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди

Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси президенти ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармони имзоланган.

Шунингдек, Азиз Магрупов ҳам янгиланган таркибда президент ёрдамчиси лавозимини сақлаб қолган.

Саида Мирзиёева 1984 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри, иқтисодиёт фанлари номзоди ҳисобланади.

Кўп йиллар давомида турли соҳаларда, шунингдек, 2019-2020 йилларда Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2020 йилдан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари бўлган.

Саида Мирзиёева 2022 йил ноябридан буён Президент администрацияси ижро этувчи аппарати коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири лавозимида ишлаётганди.

  • Эслатиб ўтамиз, август ойи ўрталарида Президент администрациясида жиддий ўзгаришлар амалга оширилган, президент администрацияси раҳбари лавозими ва бошқа қуйи лавозимлар тугатилган, Сардор Умрзоқов, Суннатулла Бекенов ва Фурқат Раҳимов ўз лавозимларидан озод этилганди.
     

Мавзуга оид