Иқтисодиёт | 08:04 / 30.08.2023
15573
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қиймати 130 млн долларлик мобил телефон импорт қилган

Ўзбекистон энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Фото: iStock

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 130 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,9 млн дона барча турдаги мобил телефонлар импорт қилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, мобил телефонлар импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 365 880 тага ошган. 

Ўзбекистон 2023 йилнинг 7 ойида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди – 1,7 млн дона.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Вьетнам – 189,2 минг дона;
  • Ҳиндистон  – 14,3 минг дона;
  • Қозоғистон – 2,4 минг дона;
  • БАА – 1,9 минг дона.

Мавзуга оид