Иқтисодиёт | 10:48 / 30.08.2023
24733
1 дақиқада ўқилади

Хитой Ўзбекистонга янги темирйўл йўналиши бўйича экспортни йўлга қўйди

Товарларнинг биринчи партияси Хитой шимолидаги Чжанжиаку шаҳридан Тошкентга 15 кун ичида етиб келиши керак.

Фото: Xinhua

Хитой Ўзбекистонга янги темирйўл қатновини йўлга қўйди, дея хабар берди Spot «Синхуа» агентлигига таянган ҳолда.

Унга кўра, China Railway Beijing Group компаниясига қарашли юк поезди 29 август куни Хебей провинцияси Чжанжиаку шаҳридан Тошкентга жўнаб кетди.

14 та контейнер платформасидан иборат поездда автомобиль эҳтиёт қисмлари, маиший техника ва тўқимачилик маҳсулотлари олиб кетилган.

Поезд йўналиши Қозоғистон билан чегарадаги Хоргос қуруқ порти орқали ўтади. Тахминан 15 кун ичида Ўзбекистон пойтахтига етиб бориши кутилмоқда.

Компания янги йўналиш минтақада юк ташишни ривожлантиришда муҳим қадам бўлишини таъкидламоқда. Чжанжиаку шаҳридаги темирйўл ва автомобиль йўллари туташуви негизида янги мултимодал логистика марказини яратиш режалаштирилган.

Мавзуга оид