Спорт | 22:45 / 31.08.2023
19588
2 дақиқада ўқилади

Гвардиола – УЕФА талқинига кўра 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи, Ҳоланд — энг яхши футболчи

УЕФА 2022/23 йилги мавсум якунларига кўра Европанинг энг яхши мураббийи ва футболчиси номини эълон қилди.

Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Испаниялик мутахассис бу борада Симоне Индзаги («Интер») ва Лучано Спалеттини («Наполи» собиқ устози) ортда қолдирди.

Гвардиола қўл остида «Сити» ўтган мавсумда ЕЧЛ, АПЛ ва Англия Кубоги ғолибига айланганди.

«Манчестер Сити» клуби ва Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд УЕФА талқинига кўра Европанинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. 

23 ёшли форвард ўтган мавсум Манчестер клуби билан АПЛ, ЕЧЛ, Англия Кубоги ва Европа Суперкубогида зафар қучди. Шунингдек, Эрлинг Премьер-лига ва Чемпионлар Лигасида тўпурар бўлди. 

Ҳоланддан ташқари унинг клубдоши, Бельгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кевин де Брюйне ва ҳозирда «Интер Майами»да ўйнаётган «ПСЖ»нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси ҳам совринга даъвогар эди.

Мавзуга оид