Жаҳон | 13:30 / 03.09.2023
24824
5 дақиқада ўқилади

Краматорск ўққа тутилиши ва Донбассдаги рус танкчилари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 556-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина ҳамон Россияда ишлашда давом этаётган PepsiCo ва Mars’ни «уруш ҳомийлари» деб эълон қилди.
  • Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михайло Подоляк Россия ҳудудлари бўйлаб дронлар ҳужумлари сони ортиб боришини маълум қилди: «Бу урушнинг ҳарбий ҳаракатлар босқичма-босқич Россия Федерацияси ҳудудига кўчадиган босқичи».
  • Украина ўз қарши ҳужумида муваффақиятсизликка учрамади, балки олдинга юришда давом этмоқда, деди CNN учун интервюсида мамлакат ташқи ишлар вазири Дмитро Кулеба. Жума куни Оқ уй Украина сўнгги кунларда мамлакат жанубидаги юришида сезиларли натижаларга эришгани ҳақида хабар берганди.
  • 2 сентябрга ўтар кечаси украин денгиз дронлари Қрим кўпригига ҳужум қилиш учун уч бор уринишни амалга оширди, деб хабар бермоқда РФ мудофаа вазирлиги.
  • Reuters агентлиги аниқлашича, АҚШ кейинги ҳафтада Киевга уран билан бойитилган зирҳ тешувчи снарядлар етказиб беришни режалаштирмоқда.
  • НАТО мамлакатлари машғулотлар вақтида илк бор Россиянинг Болтиқ денгизи томондан қилинадиган ҳужумини қайтариш бўйича машқлар ўтказди.
  • Украина хавфсизлик хизмати бизнесмен Игор Коломойскийни фирибгарлик ва жиноий йўл билан қўлга киритилган мулкни легаллаштириш ишида гумонлади, суд уни икки ой муддатга ҳибсга олиш бўйича қарор чиқарди.

Краматорск ўққа тутилиши

2 сентябр куни кундузи Краматорск ракета зарбасига йўлиқди. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленкога кўра, зарба вақтида тўртта уй, маҳаллий қабристондаги 20 қабр ва йўл қопламаси шикастланган. Ракеталардан бири турар жой биносининг биринчи қаватидаги квартирага тушган, аммо портламаган. Дастлабки маълумотларга кўра, тинч аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.

Краматорскда кўп квартирали уй ёнидаги йўл қопламасига қадалиб қолган ракета
Viktor Fridshon / Global Images Ukraine / Getty Images
Шаҳардаги қабристон ракета зарбасига учраши оқибатида ҳосил бўлган ўрани кузатаётган киши
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин ҳарбийлари 

Украиналик ҳарбийлар Донецк области Бахмут шаҳри яқинидаги фронт чизиғига ўқ-дори элтмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украина ҚК жангчиси траншеяни мустаҳкамламоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Бошпанадаги украин ҳарбийлари
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари жангчиси россияликларнинг Бахмут атрофидаги позицияларини миномётдан ўққа тутмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украина ҚК ўзиюрар артиллерия қурилмаси россияликларнинг Бахмут атрофидаги позицияларига зарба йўлламоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Донецк областида, Бахмутга олиб борувчи йўллар кесишмасида жойлашган Северск шаҳрида уйлар устида кўтарилган тутун. Россия армияси уруш бошидан буён Северскни мунтазам равишда ўққа тутиб келади.
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Евгений Пригожин самолёти ҳалокатга учраган жойда ўрнатилган «Вагнер» ХҲК байроғи

Евгений Пригожин ва Дмитрий Уткин бўлган самолёт ҳалокатга учраган жойда, Твер областининг Куженкино посёлкаси атрофида номаълум шахслар «Вагнер» ХҲК байроғини ўрнатишди. Уни дарахт шохига илиб қўйишган. Унинг ёнида тошлардан пирамидани эслатувчи ёдгорлик ўрнатиб, гуллар қўйишган.
Reuters / Scanpix / LETA

Мариуполдаги драма театри «тикланиши»

Оккупация остидаги Мариуполдаги драматик театрда «тиклаш» ишлари олиб борилмоқда — бу театр кенг кўламли уруш рамзларидан бирига айланган. 2022 йил мартида Россия қўшини бинога бомба ташлаган, бу вақтда у ерда одамлар яширинганди (РФ ҳукумати бу зарба учун жавобгарликни зиммасига олмаган). Ўтган йил охирида россияликлар бинони бузиб ташлашга киришди. Оккупация ҳукумати драма театрни 2024 йил охирига қадар «тиклаш»ни мўлжаллаган.

Донецк области шимолидаги россиялик танкчилар 

Россиянинг Т-90М танки Донбасдаги Краснолиман йўналишида
Т-90М танки экипажи

Т-90М танки жанговар топшириқни бажариш чоғида

Мавзуга оид