Жаҳон | 08:46 / 04.09.2023
7998
2 дақиқада ўқилади

Тайван кучли тўфонга тайёрланмоқда: 3000 киши эвакуация қилинди

Тайванда минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда, мактаблар ёпилган ва авиақатновлар бекор қилинган. Довулли шамоллар ва кучли ёмғирлар кутилмоқда. 

Фото: Chiang Ying-ying/AP Photo/picture alliance

Тайван «Хайкуй» тўфонига тайёргарлик кўрмоқда, бўронли шамоллар ва кучли ёмғирлар кутилмоқда. Маҳаллий ҳокимият органларининг 3 сентябр, якшанба куни маълум қилишича, эҳтиёт чораси сифатида уч мингга яқин одам эвакуация қилинган, аэропортлар деярли 250 та рейсни тўхтатган. Тайван жанубий ва шарқий қисмларида кўплаб идора ва таълим муассасалари ёпилди. 

Тўфоннинг биринчи хабарчилари эрта тонгда орол қирғоқларига етиб келишди. Ноқулай об-ҳаво куннинг иккинчи ярмида кучайиб, 4 сентябр эрталабгача давом этган. Сўнгги маълумотларга кўра, айни дамда шамол тезлиги соатига 190 километрга етмоқда. 

Хитойдаги тўфон

4 сентябр куни тўфон Хитой жанубий ҳудудларига етиб бориши кутилмоқда. Хитойнинг Гуандун ва Фуцзян провинцияларида қутқарувчилар кенг кўламли эҳтиёт чоралари туфайли кутилганидан камроқ жиддий бўлиб чиққан «Саола» тўфони оқибатларини бартараф этмоқда. Ўлим ҳолатлари қайд этилмаган. 

Метеорологлар «Хайкуй» «Саола»дан кучсизроқ бўлишини тахмин қилмоқда. 

Мавзуга оид