Ўзбекистон | 14:16 / 05.09.2023
6474
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилди
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМ 4 баравари миқдорида (1 млн 320 минг сўм) бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Ҳукумат қарори билан “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди.
Кўкрак нишон билан қуйидагилар тақдирланади:
- мамлакатда соғлом турмуш тарзини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга муносиб ҳисса қўшган барча даражадаги идора ва ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари;
- жисмоний фаолликни кундалик одатга айлантириб, уни ўз жамоаси ва аҳоли орасида тарғиб қилишда алоҳида намуна бўлаётган шахслар ва спорт мураббийлари;
- зарарли одатларнинг олдини олиш, бартараф этиш, уларга қарши курашишда ижобий натижаларга эришган ва жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда фаоллик кўрсатган фуқаролар;
- аҳолининг соғлом овқатланишини йўлга қўйиш учун етарли шарт-шароитлар яратган шахслар;
- ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги, атроф-муҳит тоза ва озодалигини таъминлаш, аҳолида санитария-гигиеник кўникмаларни ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш орқали касалликларнинг олдини олишга эришган мутахассислар;
- сурункали касалликлар профилактикасида хавф омилларини бартараф этиш ва турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартиришга ундайдиган долзарб материаллар тайёрлаган ОАВ вакиллари;
- профилактик тиббиётни ривожлантиришга ва бу йўналишда малакали кадрларни тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган тиббиёт соҳаси ходимлари ва бошқа мутахассислар.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Кўкрак нишони ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси – Тиббиёт ходимлари куни арафасида тантанали топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМ 4 баравари миқдорида (1 млн 320 минг сўм) бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Мавзуга оид
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:19 / 13.11.2024
Уларни ҳар куни ютамиз: ҳавони ифлослантирувчи 10 та энг зарарли модда
12:53 / 10.11.2024
Янги тадқиқот ижтимоий тармоқларнинг зарари ҳақидаги стереотипни рад этди
17:59 / 08.11.2024