Жаҳон | 10:40 / 06.09.2023
4348
1 дақиқада ўқилади

Буркина Фасодаги теракт оқибатида 17 ҳарбий ва 36 кўнгилли аскар ҳалок бўлди

Буркина Фасо шимолидаги Коумбри ҳудудида жойлашган назорат-ўтказиш пунктига номаълум шахслар ҳужум қилди.

Фото: Anadolu Agency

Буркина Фасо шимолида содир бўлган теракт натижасида 17 ҳарбий ва 36 кўнгилли аскар ҳалок бўлди

Буркина Фасо армиясидан бўлган манбаларга кўра, номаълум шахслар Коумбри ҳудудидаги назорат пунктига ҳужум қилган. 

Оқибатда 17 нафар ҳарбий ва 36 нафар кўнгилли аскар ҳалок бўлди. 

2015 йилдан бери Буркина Фасода 2 миллиондан ортиқ одам хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли уйини тарк этишга мажбур бўлди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, улардан атиги 120 минг нафари ўз яшаш жойига қайтган. 

Мавзуга оид