Ўзбекистон | 09:02 / 07.09.2023
5863
2 дақиқада ўқилади

Парижда Дмитрий Янов-Яновскийнинг «Зиж - Буржлар таронаси» асари жаҳон премьераси бўлиб ўтди

Бастакор “Зиж - Буржлар таронаси” асарини Шарқнинг тўрт буюк мутафаккири: Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний ва Мирзо Улуғбек сиймосига ҳурмат тариқасида яратган.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

ЮНЕСКО Бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма очилди.

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, шу муносабат билан атоқли бастакор Дмитрий Янов-Яновский асарининг жаҳон премьераси ҳам бўлиб ўтди. 

Бастакор “Зиж - Буржлар таронаси” асарини Шарқнинг тўрт буюк мутафаккири: Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний ва Мирзо Улуғбек сиймосига ҳурмат тариқасида яратган.

Алибек Кабдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ижроси санъат ихлосмандларини Ўзбекистон маданий-тарихий меросининг янги қирралари билан таништирди.

ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмаси очилди. Кўргазма буюк аллома таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган.

Ташриф буюрувчилар визуал инсталляциялар ёрдамида Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижоди, кашфиёт ва изланишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Экспозицияда алломанинг Франция миллий кутубхонаси фондидан йиғилган қўлёзмаларига алоҳида жой ажратилган.

Мавзуга оид