Ўзбекистон | 18:26 / 08.09.2023
14714
1 дақиқада ўқилади

Энди саноат корхоналари олдиндан хабардор қилинмасдан электр таъминотидан узилмайди

Президент Энергетика вазирлигига бу бўйича қатъий топшириқ берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда ҳудудлардаги саноат корхоналари, аввало, энергия ресурслари таъминоти билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги қайд қилинди.

Шу муносабат билан Бош вазир бошчилигидаги комиссияга бир ой давомида барча ҳудудларга бориб:

– қўшимча ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда, ҳудудларнинг энергия балансини ойма-ой ишлаб чиқиш;

– жорий йилда ишга тушадиган лойиҳаларни бирма-бир хатловдан ўтказиб, уларга зарур энергия ресурслари ажратишни назарда тутиш топширилди. 

Шу билан бирга, Энергетика вазирлигига жойларда саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан электр таъминотидан узиш амалиётига қатъий чек қўйиш бўйича топшириқ берилди.

Мавзуга оид