Жалолов, Дўсматов, Мўйдинхўжаев – Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди
Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё Ўйинларида иштирок этадиган эркаклар ва аёллар жамоалари таркиби эълон қилинди.
23 сентябрь – 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ҳанчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари ўтказилади. Мусобақа дастуридан бокс бўйича беллашувлар ҳам ўрин олган. Мазкур ўйинлар Париж Олимпиадасига лицензия бериши билан аҳамиятли ҳисобланади.
Ўзбекистон бокс федерациясида раҳбарият, миллий жамоалар бош мураббийлари ва мураббийлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Ҳанчжоудаги мусобақада қатнашадиган боксчиларимиз номи маълум қилинди.
Унга кўра, бокс бўйича миллий жамоамиз Осиё Ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этади:
Эркаклар:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халоков
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев
-92 кг: Лазизбек Мулложонов
+92 кг: Баҳодир Жалолов
Бош мураббий: Тўлқин Қиличев
Катта мураббийлар: Стейнерс Тиссерт Хуан Энрике, Раҳматжон Рўзиохунов
Мураббийлар: Ли Эчеверия Хулио, Фаррух Қиличев, Моралес Монтеро Хесус Альберто, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Зиятдинбек Тойгонбоев, Ергали Ярашов.
Шифокор: Комилжон Расулов.
Аёллар жамоаси:
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокирова
Бош мураббий: Элшод Расулов
Мураббийлар: Тимур Ахбаев, Анна Сидорова, Ислом Тожибоев.
Менежер: Зоҳидхўжа Адҳамхўжаев.
Мавзуга оид
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024