Ўзбекистонга энг кўп гуманитар ёрдам юборган учта давлат маълум қилинди
Ўзбекистонга 2023 йил январ-июн ойларида 23 та давлатдан умумий қиймати 123,3 млн АҚШ доллари миқдорида гуманитар ёрдам юклари кириб келган.
Ёрдамнинг асосий салмоғи Германия – 48,7 млн доллар (39,5%), Хитой – 27,3 млн доллар (22,1 %), Америка Қўшма Штатлари – 17 млн доллар (13,8 %) ҳиссасига тўғри келади.
Умумий гуманитар ёрдамнинг 75,4 фоизи ушбу учта давлатга тегишли. Бу ҳақда 2023 йил биринчи ярим йиллигидаги бюджет ижроси бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган ҳисоботда маълум қилинди.
Кириб келган гуманитар ёрдам соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, соғлиқни сақлашга (94,2 млн доллар), таълимга (27,4 млн доллар) ва газ таъминоти корхоналарига суюлтирилган газ учун (1,7 млн доллар) ҳамда “Шарқ аёли” жамғармасига (273,7 минг доллар) йўналтирилган.
Кўриш мумкинки, кириб келган гуманитар ёрдамнинг 76,4 фоизи соғлиқни сақлаш соҳасига тўғри келади.
Ушбу даврда кириб келган гуманитар ёрдамларни гуманитар ёрдам олувчи ташкилотлар салмоғига нисбатан олиб таҳлил қилинганда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги 54,2 фоизни, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 13,3 фоизни ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди 7,7 фоизни ташкил этади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасига кириб келган гуманитар ёрдамлар тўғрисидаги маълумотлар Божхона қўмитасидан олинган маълумотларга асосан Ғазначилик томонидан таҳлил қилиниб, ҳисоби юритилиб келинади.
Мавзуга оид
22:03 / 22.09.2024
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
20:23 / 21.09.2024