Марказий банк валюта операцияларига киритилган янги чекловларни бекор қилди
Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектларига қўйилган валюта операциялари бўйича янги чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда регулятор раҳбари Мамаризо Нурмуродов матбуот анжуманида маълум қилди.
Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектларига қўйилган валюта операциялари бўйича янги чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда регулятор раҳбари Мамаризо Нурмуродов матбуот анжуманида маълум қилди.
Аввалроқ Марказий банк 18 сентябрдан бошлаб тижорат банклари учун валюта операцияларига қўйиладиган талабларни кучайтираётгани маълум қилинганди. Бу ҳақдаги қарор Марказий банк Банк назорати қўмитасининг 15 сентябр кунги йиғилишида, сўнгра регулятор раҳбарияти томонидан қабул қилинган.
Марказий банкнинг талаби билан хўжалик юритувчи субъектлар валюта операцияларини фақат асосий ҳисобварағи очилган банкда амалга ошира олиши белгиланганди. Тадбиркорлар хорижий валюта сотиб олиш учун банкнинг тегишли тузилмасидан ижобий хулоса олиши керак эди. Банклар янги талабларни бажармаган тақдирда валюта биржасидаги иштироки чеклаб қўйилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Энди эса банкларга 15 сентябрда қабул қилинган қарорни ижросиз қолдириш лозимлиги билдирилди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024