Ўзбекистон | 20:00 / 16.09.2023
11025
3 дақиқада ўқилади

Uzbekistan’s Club’дан янги лойиҳа: хориждаги талабалар ҳақида ҳужжатли фильм

Халқаро миқёсда муваффақият қозониб келаётган ўзбекистонликларни бир ерга жамлаш, ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, уларнинг эришган ютуқлари ҳақида юртдошларимизга етказиш мақсадида яратилган глобал платформа – Uzbekistan’s Club бу сафар ўз нигоҳини чет элдаги ўзбекистонлик талабаларга қаратди.

Янги O‘zbekistonlik.Students лойиҳаси Ўзбекистонлик фильмлари серияси ва шу номдаги халқаро форумлар орқали таниш бўлган Uzbekistan’s Club ижодий жамоаси томонидан суратга олинган. Шоу бошловчилари – таниқли блогерлар Ҳуснора Шодиева ва Тимур Алихонов. Режиссёр – Рустам Мелиев.

16 сентябрь соат 18:00да My5 телеканали ва Uzbekistan’s Club’нинг расмий Youtube-каналида премьераси бўлиб ўтган O‘zbekistonlik.Students ҳужжатли филмининг илк қисми қаҳрамонлари хорижда таҳсил олишни мақсад қилган ёшларга ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб беришади. Уларнинг ҳикоялари ёшларга мотивация улашиб, тенгдошларининг жаҳоннинг нуфузли олийгоҳларига ўқиш, етук мутахассис бўлиб етишиш истагини янада мустаҳкамлайди.

Биринчи қисм премьерасида Оксфорд университети талабаси Муштарий Мадраҳимова ва East London университети талабаси Азизбек Аҳмаджонов ўз тажрибалари билан бўлишишади. Улар қандай қилиб Буюк Британиянинг энг яхши олийгоҳларига бепул ўқишга киришгани ва стипендия олишга эришганликлари ҳақида батафсил маълумот беради, ўз тажрибалари билан бўлишишади.

O‘zbekistonlik.Students ижодий жамоасига кўра, лойиҳанинг бош ғояси – Ўзбекистон ёшларига хорижда ўқиш билан боғлиқ реал имкониятлар ҳақида билим бериш, шунингдек, ўз билими ва кучига суянган ёшлар дунёнинг ҳар қандай ТОП университетларини забт эта олиши мумкинлигини намойиш қилиш орқали уларга мотивация улашиш, мақсадлари сари дадил қадам босишларида кўмаклашиш.

Маълумот учун, сериал бош ҳамкорлари – Ucell уяли алоқа оператори ва Турин Политехника университети, шунингдек, Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси. Бундан ташқари, O‘zbekistonlik.Students лойиҳаси Ёшлар ишлари агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Мавзуга оид