Спорт | 19:41 / 18.09.2023
18395
1 дақиқада ўқилади
МТРК Осиё Чемпионлар лигаси трансляция ҳуқуқини қўлга киритди
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ОЧЛ ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида намойиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Телеканал бош директори Зоҳид Каримов Осиё Чемпионлар лигаси трансляцияси ҳуқуқи эгаси саналувчи ташкилот билан бу борада келишувга эришилганини эълон қилди.
Унга кўра, ОЧЛда иштирок этувчи Ўзбекистоннинг 4 клуби ўйинлари МТРК орқали намойиш этилади. Шу билан бирга МТРК бу жамоаларнинг Ўзбекистондаги ўйинларини трансляциясини ушбу ташкилотчи компанияга бепул етказиб бериши талаб этилган.
Қайд этилишича, бугунги 3 ўйин ҳам телеканал орқали намойиш этилади:
- 21:00 «Ал-Иттиҳод» - ОКМК. Live
- 21:00 «Ал-Файсали» - «Насаф». Live
- 23:00 «Ал-Ҳилол» - «Навбаҳор». Live