ОЧЛ. «Насаф» Иордания чемпионини мағлуб этди, ОКМК Саудия чемпионига йирик ҳисобда ютқазди
ОЧЛ 1-тури доирасида «Насаф» Иордания чемпиони «Ал-Файсали» меҳмони бўлди, ОКМК эса Саудия Арабистонида «Ал-Иттиҳод»га қарши саф тортди.
Аммандаги учрашувда «Насаф» ўйин якунига қадар ҳужумкор тўп суриб ғалабага эришди. 90+5-дақиқада бош ҳакам Ғолиб Ғайбуллаевга нисбатан қўполликни VARда текшириб, меҳмонлар фойдасига пенальти бермаган бўлса-да, ҳамюртларимиз сўнгги сонияларда ниятларига етишишди.
90+7-дақиқада Зафармурод Абдираҳматовнинг ягона голи Рўзиқул Бердиев жамоасига Иордания чемпиони устидан ғалаба келтирди – 1:0.
Шу тариқа, вакилларимиз «В» гуруҳини ғалаба билан бошлаб, 3 очко билан пешқадамга айланиб олишди.
«В» гуруҳи. 1-тур.
«Ал-Файсали» - «Насаф» - 0:1
Гол: Зафармурод Абдираҳматов, 90+7.
«Ал-Файсали»: 21. Маҳди Халил, 17. Салим Ал Ажалин, 19. Анас Бани, 30. Моҳаннад Ас Соулиман, 77. Муҳаммад Ал-Клоуб, 6. Обеида Ас-Самарнаҳ, 14. Низар Ар-Рашдан, 22. Холид Закариё, 99. Рафиқ Камерги (9.Муҳаммад Аҳмад Сулеиманан, 46), 7. Амин Фарид Муҳаммад Аш-Шанаинеҳ (91.Ҳотам Ар-Рушади, 80), 11. Ориф Ҳаж (20. Розиқ Муҳаммад Солиҳ Бани, 66).
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сиддиқов (88.Марко Станоевич, 65), 17.Суҳроб Нуруллоев (99.Азизбек Амонов, 65), 18.Баҳром Абдураҳимов (70.Жамбули Жигаури, 46), 19.Матеус Лима (8.Зафармурод Абдирахматов, 78), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (21.Дониёр Нарзуллаев, 87), 92.Умар Эшмуродов.
Жидда шаҳридаги баҳсда эса Карим Бензема майдонга тушмаган бўлса-да, юлдузли таркибга эга «Ал-Иттиҳод» биринчи бўлимдаёқ масалани ҳал қилиб қўйди.
Камара ҳисобни очган бўлса, Ромариньо дубл қайд этиб Олмалиқ клубининг йирик мағлубиятига сабаб бўлди – 3:0.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда «Ал-Қува» Ироқда «Сепахон» билан дуранг қайд этди – 2:2.
Шу тариқа, Жидда клуби 3 очко билан пешқадамга айланиб олди. «Ал-Қува» ва «Сепахон»да бир очкодан бўлса, ОКМК сўнгги ўринга тушди.
ОЧЛ. 1-тур. С гуруҳи.
«Ал-Иттиҳод» - ОКМК – 3:0
Бош ҳакам: Кимира Ҳироюки (Япония)
Голлар: Хорун Камара 11, Ромариньо 14, 39.
«Ал-Иттиҳод»: 1.Ал-Маъюф, 20.Аҳмад Шараҳили, 4.Омад Ҳавсави (Султон Ал Фарҳан, 63), 15.Ҳассан Кадеш, 13.Аш-Шанкити, 28.Аҳмад Бамасуд, 8.Фабиньо, 7.НГоло Канте (Фарҳаҳ Ал Шамрани, 78) 90.Ромариньо (Луис Фелиппе, 63) 70.Камара (Марван Ас-Саҳафий, 78), 99.Ҳамдаллаҳ (Солиҳ Ал-Амри, 45).
ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (15.Ойбек Рустамов, 73), 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев (Сиёвуш Ҳақназари, 46) 9.Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов, 17.Санжар Турсунов (18.Бахтиёр Қосимов, 80), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Шоҳрух Гадоев (2.Акрамжон Комилов, 84), 27.Мартин Боаке (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 73).
Ал Қува (Ироқ) – Сепахон (Эрон) – 2:2
Голлар: Тамеми 26, 88 – Донишгор 30, Қурбони 67.
Мавзуга оид
17:00 / 02.11.2024
ОКМКнинг 75 йиллиги: Ўзбекистон саноат фахри бўлган комбинатда йирик ўзгаришлар
17:54 / 01.11.2024
«Насаф» – ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионига айланиб, Тошкент клубларининг 23 йиллик гегемонлигига чек қўйди
00:00 / 24.10.2024
ОЧЛ-2. «Насаф» Иорданияда мағлубиятга учраб, гуруҳида 3-ўринга тушди
23:07 / 21.10.2024