Иқтисодиёт | 22:12 / 18.09.2023
23923
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Ўзбекистон пахта калавасини етказиб бериш бўйича шартнома тузди 

Ҳужжат 18 сентябр куни Москвада бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг тўртинчи йиғилишида имзоланди. 

Фото: government.ru

Россия Саноат ва савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида Россияга пахта калавасини етказиб бериш бўйича шартнома тузилди. 

Ушбу ҳужжат 18 сентябр куни Москвада бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг тўртинчи йиғилишида имзоланди. 

Ўзбекистонда ҳар йили 3 миллион тоннага яқин пахта хомашёси етиштирилади. Бу кўрсаткич бўйича республика дунёда олтинчи ўринда туради. Ўзбекистонда оммавий пахта терими мавсуми сентябр-октябр ойларига тўғри келади. Пахта-тўқимачилик кластерларини яратиш ҳисобига сўнгги пайтларда маҳаллий қайта ишлаш улуши 40 фоиздан 100 фоизга ошди. 

2023 йил январ-апрел ойларида Ўзбекистондан 424,5 миллион долларлик ип-калава экспорт қилинган ва 34 давлатга етказиб берилган. Россия 90,2 миллион долларга ушбу маҳсулотни сотиб олган, бу учинчи кўрсаткич. 

 

Мавзуга оид