Ўзбекистон | 09:57 / 20.09.2023
5211
2 дақиқада ўқилади

112 ягона марказлашган диспетчерлик хизмати барча ҳудудларда ташкил этилиши кутиляпти 

Бу борада норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Фото: Getty Images

“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Электрон ҳукумат тадқиқоти” ҳисоботида Ўзбекистон рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қуйидаги махсус порталлар ишга туширилади: 

2024 йил 1 январдан рақамли ҳукумат тизими ҳамда унинг аҳоли ва тадбиркорларга тақдим этадиган имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берувчи; 

2024 йил 1 июндан республика ҳудудидаги яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳақида ахборот берувчи;

2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати ҳақида ахборот берувчи.

Шошилинч тезкор хизматлар бўйича аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва уларни тезкор равишда қайта ишлаш бўйича 112 ягона марказлашган диспетчерлик хизмати фаолиятини республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2023 йил 1 ноябрдан “охирги миля” тамойили асосида тадбиркорлар билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларига кенг полосали интернет тармоқларини олиб боришга қаратилган ҳамкорлик дастури амалга оширилади.

2024 йил якунигача магистраль телекоммуникация тармоғи ва аҳоли яшаш масканларида қўшимча 50 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилади.

Мавзуга оид