Ню-Йоркда ШҲТ кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди
Самарқанд саммитидаги қарорлар асосида ШҲТни модернизация қилиш ҳамда БМТ билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.
«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Ню-Йорк шаҳрида Беларус, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Қозоғистон ва қирғизистонлик ҳамкасбларимиз билан Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Ташкилотнинг минтақавий кун тартибидаги энг долзарб масалаларни ҳал этишда самарали халқаро тузилма сифатидаги етакчи роли таъкидланди ва давлат раҳбарларининг Самарқанд саммитидаги қарорлари асосида ШҲТни модернизация қилиш ҳамда БМТ билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
15:03 / 05.09.2024
Ташқи ишлар вазири БМТ бош котиби махсус вакилини қабул қилди
16:38 / 30.08.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири UNFPA доимий вакили билан учрашди
09:26 / 22.08.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ махсус маърузачиси билан учрашди
10:23 / 20.08.2024