Арманистонда ҳокимиятни эгаллаб олиш ва бош вазирга суиқасд иши бўйича 8 гумонланувчи ушланди
Қўлга олинганлар ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга, Конституцияда кўзда тутилмаган тартибда ҳукумат ваколатларини эгаллаб олишга тайёргарлик кўрган - Миллий хавфсизлик хизмати.
Арманистонда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олиш ҳамда бош вазир ва ҳукумат аъзоларига суиқасд уюштиришга тайёргарликда гумонланиб, саккиз киши қўлга олинди.
Арманистон Миллий хавфсизлик хизматининг Арменпресс агентлигига маълум қилишича, дастлабки тергов давомида ўтказилган ҳаракатлар натижасида «Салибчилар» ҳарбий-ватанпарварлик жамияти аъзолари бир-бирлари билан олдиндан келишувга эришгани маълум бўлган. Улар ўзларида сақланаётган қурол ва ўқ-дориларни жиноят қуроли сифатида қўллаш орқали ҳукумат ваколатларини эгаллаб олиш тўғрисида келишиб олган.
Қўлга олинганлар Конституцияда кўзда тутилмаган тартибда ҳукумат ваколатларини ўзлаштириб, ҳокимиятни куч билан эгаллашга тайёрлангани аниқланди.
Тинтув чоғида ўқотар қуроллар, қурол-яроғлар, ўқ-дорилар, пневматик тўппончалар, ўқ ўтказмайдиган жилетлар, телекоммуникация воситалари, компютерлар, турли ёзув ва ҳужжатлар бўлган ноутбуклар топилди.
Арман матбуотининг аниқлик киритишича, қўлга олинганлар орасида Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳаётига суиқасд қилишда айбланаётган «Эркрап» кўнгиллилар уюшмаси раисининг собиқ ўринбосари Алберт Базеян ҳам бор.
Қўлга олинганлар устидан тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
22:37 / 27.10.2024
Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди
11:28 / 26.10.2024