Жаҳон | 14:20 / 26.09.2023
18889
5 дақиқада ўқилади

Одессага зарба оқибатлари ва яксон этилган Клешчиевка манзаралари. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 579-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • Американинг Abrams танкларининг илк партияси Украинага етиб келди. Уларнинг сони қанчалигига — аниқлик киритилмаган. АҚШ Украина қуролли кучлари учун жами 31 та Abrams танклари беришни ваъда қилган.
  • РФ Болтиқ флоти уруш туфайли энди ҳужумкор десант амалиётлари ўтказа олмайди, бу ҳақда ҳарбий можароларни таҳлил қилишга ихтисослашган Rochan Consulting компанияси таҳлилида айтилади.
  • Украин ҳарбийлари РФ Қора денгиз флотининг Севастополдаги штабига 22 сентябр куни йўлланган ракета зарбаси оқибатида 34 офицер ҳалок бўлгани, қурбонлар орасида флот қўмондони ҳам бўлгани тўғрисида хабар берди. Бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.
  • Украина 25 сентябр куни Қримдаги нишонларга ракета зарбалари берди. Россия манбалари икки ракета уриб туширилганини маълум қилган, аммо учиб келган ракеталарнинг жами сони қанча бўлгани ва зарба оқибатлари қай даражада экани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Украина томони бу ҳақда ҳеч қандай хабар бермаган.
  • Худди шу вақтда россиялик ҳарбийлар Миколайив ҳудудига зарба йўллади — тахминларга кўра икки ракета билан, ёки, йўналтирилган авиабомбалар орқали. Миколайив шаҳри мэри аҳолини зарба қаерга келгани борасида сукут сақлашга чақирган; Россиянинг Rybar ҳарбий телеграм-канали зарба шаҳардаги Кулбакино аэропортига берилгани ҳақида хабар берди, бу ерда Украина ҳаво кучлари самолётлари жойлашган.

Одесса ўққа тутилиши оқибатлари

25 сентябрга ўтар кечаси Россия қўшини Одессани ўққа тутди. Шаҳарда денгиз вокзали биноси, вокзал яқинидаги меҳмонхона ва омборлар шикастланган, ғалла сақлаш жойи яксон этилган. Портлаш тўлқини туфайли атрофдаги уйларнинг деразалари тўкилиб кетган, тинч аҳоли вакилларидан бир киши яраланган.

Россия ракета зарбаси оқибатида шикастланган Одесса денгиз вокзали ёнидаги меҳмонхона
EPA / Scanpix / LETA
Одесса аҳолиси вакили омборхона ҳудудига ракета келиб тушиши оқибатида ҳосил бўлган харобалар устида
Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA

Озод этилган Клешчиевка атрофидаги украин жангчилари

Украина қўшини 17 сентябр куни Клешчиевкани озод этганди — Донецк областининг Бахмут шаҳридан тўққиз километр жанубдаги бу қишлоқни РФ армияси 2023 йил январида эгаллаб олганди. Украина ҚК бош штабига кўра, кейинги ҳафта мобайнида россиялик ҳарбийлар Клешчиевка устидан назоратни қайтариш учун бесамар уринишларни амалга оширган. РФ мудофаа вазирлиги қишлоқ бой берилганини расман тасдиқламаган, аннексия қилинган «ДХР» «раҳбари» Денис Пушилин эса Клешчиевка амалда тўлиқ вайрон бўлгани ҳақида гапирган.

Озод этилган Клешчиевканинг юқоридан кўриниши
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Украиналик «Рижий» ва «Скелия» лақабли ҳарбийлар Клешчиевка яқинида зенит ракета комплексидан мўлжалга олмоқда
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Яксон этилган танкнинг Украина ҚК зирҳли машинаси деразасидан кўриниши
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Украина ҚКнинг «Код 9.2» номли зарбдор дронлар ротасидаги «Беха» ва «Крэш» лақабли жангчилар ўз техникасини Клешчиевка яқинидаги олдинги чизиқ томон олиб кетмоқда
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
«Код 9.2» ротасидан бўлган «Яша» лақабли украиналик ҳарбий техникасини зирҳли машинага юкламоқда
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Украина ҚК жангчилари Клешчиевка яқинидаги ўз позицияларида
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA

Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар

Киевдаги дафн маросими

Украиналик ҳарбий Сергей Радюкнинг Киевдаги Авлиё-Михайлов соборидаги дафн маросими. Радюк Украина шарқидаги жанглар вақтида ҳалок бўлган
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид