Ўзбекистон | 09:31 / 30.09.2023
3084
2 дақиқада ўқилади

Япониянинг Кюсю оролидан Ўзбекистонга чартер ҳаво қатновлари йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон ҳудудлари ва Япониянинг Фукуока префектураси ўртасидаги амалий ҳамкорлик янада кенгаяди.

Фото: Дунё

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси делегацияси 26-27 сентябр кунлари амалий ташриф билан Фукуока префектурасида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Ташриф давомида, Фукуока префектураси губернатори Сейтаро Хаттори, Фукуока ташқи савдо ассоциацияси, Nishitetsu travel Co. Ltd, Aglis Co.Ltd, Fukuoka Global Support Co.Ltd сингари етакчи компаниялар раҳбарияти билан учрашувлар ташкил қилинди.

Мулоқот натижасида Фукуока компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга бизнес миссиясини уюштириш ва ҳамкорликнинг салоҳиятли йўналишларини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ўзбекистон дипломатларининг Nishitetsu Travel Co. Ltd компанияси бош ижрочи директори Кожи Накамура билан музокараларида мамлакатга Япониядан сайёҳлар оқимини ошириш, янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда Кюсю ҳудудидан Ўзбекистонга чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Фукуока префектурасининг тиббий ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Aglis компанияси президенти Хироюки Накамура билан ўтказилган учрашувда ҳам ўзаро икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид