Жаҳон | 15:20 / 01.10.2023
18159
6 дақиқада ўқилади
Донбассдаги украин вертолётлари ва Харкивдаги кўнгиллилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 584-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ қўшини Украина бўйлаб дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди. 30 дрондан 16 таси уриб туширилган.
- Россиянинг Смоленск шаҳри мэри шаҳар устида бешта дрон уриб туширилганини маълум қилиб, аҳолидан уйдан чиқмасликни сўраган. Белгород области раҳбари Шебекинодаги марказий бозорга зарба берилганини маълум қилди.
- Буюк Британия мудофаа вазирлигига кўра, Россия уруш яна бир неча йил давом этишига тайёрланмоқда.
- АҚШ Конгресси ҳукумат фаолияти тўхтаб қолишидан қочишга имкон берувчи вақтинча бюджетни қабул қилди. Унда Украинага ҳарбий ёрдам учун харажатлар кўзда тутилмаган.
- Словакияда парламент сайловларида собиқ бош вазир, Украинага ҳарбий ёрдам берилишига қарши Роберт Фицонинг партияси ғалаба қозонди.
- Путин «Вагнер» ХҲК командири Трошев билан учрашди. Улар «кўнгилли тузилма» тузиш масаласини муҳокама қилишган.
- Киев иштирокчилари Украинада қурол ишлаб чиқаришни мўлжаллаган халқаро Мудофаа саноати алянси тузмоқда. Украина ТИВ хабарига кўра, алянсга аллақачон 19 мамлакатдан 38 компания қўшилган.
- Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россиянинг «янги регионлари» [Россия ҳукумати Украина областларининг аннексия қилиб олишга уринаётган областларини шундай атайди] келгусида кўпайиши ҳақида гапирди.
- Евроиттифоқ мамлакатлари Украина қуролли кучлари учун 27 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчини тайёрламоқда, дея хабар берди ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел. 2024 йил бошига қадар уларнинг сони 40 мингга етиши кўзда тутилган.
Донецк областидаги украин вертолётчилари
Украина қуролли кучларининг ярадор аскарлари Бахмут яқинидаги тиббиёт пунктида
Харкив областининг оккупация қилинган ҳудудларидан келган қочқинлар учун бошпана
Харкивдаги кўнгиллилар иши
Харкив области. Оккупация вақтида қийноқлардан кейин ўлдирилган тинч аҳоли вакили жасадининг эксгумацияси
Мавзуга оид
17:58 / 11.11.2024
Британия ва Франция Байденни Украина Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишига рухсат беришга кўндирмоқчи
09:00 / 11.11.2024
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19 / 11.11.2024
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024