АҚШ суди Трампга президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
Энди Доналд Трамп «судланувчи» бўлса-да, 2024 йилги президент сайловида иштирок эта олади.
АҚШ Олий суди собиқ президент Доналд Трампга «қўзғолончи» бўлса-да, президент сайловида иштирок этишига тўсқинлик қилмади. Бу ҳақда РИА Новости суд қарорига таяниб ёзди.
Аввалроқ, республикачи Жон Кастро бир неча штатларда Трамп устидан судга мурожаат қилган эди. Унинг фикрича, собиқ президентга сайланадиган лавозимларда ишлашга рухсат берилмаслиги керак, чунки АҚШ Конституцияси «исёнчилар ва қўзғолончилар»нинг бундай лавозимларни эгаллашини тақиқлайди.
2021 йил 6 январда президентлик сайлови натижаларидан норози бўлган Трамп тарафдорлари Вашингтонда Капитолийга бостириб кирди. Сайловда демократ Жозеф Байден ғалаба қозонган эди. Намойишлар полиция билан кенг кўламли тўқнашувларга олиб келди. Ҳуқуқ тартибот идоралари исёнга Доналд Трамп чақириқлари сабаб бўлган деб ҳисоблади ва унинг устидан жиноий иш қўзғатилди. Бу борадаги суд маҳкамаси 2024 йилда ўтказилади.
Аввалроқ, Трамп 2024 йилда қайта сайланиш имконияти «100 фоизга яқин» эканини айтганди.