Жаҳон | 23:41 / 02.10.2023
8324
1 дақиқада ўқилади

Эрондаги Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган шахс ўлим жазосига ҳукм қилинди 

Маҳаллий фуқаро ўз қилмишини шахсий ва оилавий муаммолар билан изоҳлаган эди. 

Фото: Reuters

Эрон суди 2023 йил январ ойида Озарбойжоннинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум уюштирган жиноятчини ўлим жазосига ҳукм қилди. 

Ҳукм Эрон фуқароси Ёсин Ҳусайнзодага нисбатан чиқарилди. 

Озарбойжоннинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум 27 январ куни содир бўлди. Дипломатик миссия биносига икки киши кириб келди, улардан бири эшикни очди, шундан сўнг автомат кўтарган одам ичкарига югуриб кириб, ўқ отишни бошлади. Оқибатда бир киши — дипломатик миссия хавфсизлик хизмати раҳбари Ўрхон Аскеров ҳалок бўлди. Икки қўриқчи яраланди. 

Ҳужум қилган шахс полиция томонидан қўлга олинди. Суриштирув чоғида у бундай қилмишини шахсий ва оилавий муаммолар билан изоҳлади. Озарбойжон президенти Илҳом Алиев воқеани теракт деб атаган эди.

Мавзуга оид