Ўзбекистон чиқиндиларни бошқариш бўйича Швеция тажрибасини ўрганмоқчи
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида чиқиндиларни бошқариш ва тизимга илғор хорижий тажрибани жорий этишни жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Экология вазирлиги тизимидаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази раҳбари Шариф Ҳасанов Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси Томас Данестад ҳамда Швеция чиқиндиларни бошқариш ва қайта ишлаш уюшмаси катта маслаҳатчиси Верн Виквист билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Швеция ўртасида чиқиндиларни бошқариш ва тизимга илғор хорижий тажрибани жорий этишни жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Мамлакатда чиқиндилар бўйича вазиятни, жумладан, ушбу соҳадаги қисқа ва узоқ муддатли эҳтиёжларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш масалалари юзасидан ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Швециянинг чиқиндиларни бошқариш моделига асосан чиқиндиларни қайта ишлаш ҳамда ундан энергия ишлаб чиқаришга урғу берилди.
Чиқиндиларни энергияга айлантиришнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш, барқарор лойиҳалаш ва ҳаётга татбиқ этилишига алоҳида аҳамият қаратилди.
Мавзуга оид
22:14 / 19.11.2024
Швеция прокуратураси Болтиқ денгизи тубидан ўтган кабелларга шикаст етказилишини қўпорувчилик деб баҳолади
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024
Швецияда ноқонуний мигрантларга қарши кураш кучайтирилади
14:38 / 30.10.2024