Тошкент аэропорти яқинидаги кўприкдан автобус ва юк машиналарининг ўтиши вақтинча чекланди
Мазкур йўл орқали қатнайдиган автобус йўналишларининг ҳаракати янгича тартибда ташкил этилади.
2023 йилнинг 1 октябр кунидан бошлаб, Тошкент халқаро аэропорти ва Бобур кўчасини боғловчи кўприк йўлини таъмирлаш ишлари доирасида кўприк йўли орқали автобуслар ва юк транспортининг ҳаракати вақтинчалик чекланди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, мазкур кўчалар орқали қатнайдиган автобус йўналишларининг ҳаракати янгича тартибда ташкил этилади.
Бунда:
67-, 76-, 94-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидаги Яккасарой ТИИБ бекатида қисқартирилади;
11-, 40-, 45-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, Темирйўлчилар, Ҳ.Алиев, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади;
61-, 106-сонли автобус йўналишлари ҳаракати «Аэропорт-2» бекатида қисқартирилади;
47-, 77-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, С.Банокатий, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади.
Мавзуга оид
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
07:37 / 26.10.2024