Рябков: Москва Америка билан муносабатларни яхшилаш истиқболини кўрмаяпти
Вашингтоннинг Киевдаги мижозини қўллаб-қувватлашга асосий эътибори ўзгармаяпти, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари.
Қабул қилинган ва Киевга ёрдам бериш учун маблағлар киритилмаган вақтинчалик бюджетга қарамай, Қўшма Штатлар Украинага ёрдам беришда давом этади. Бу ҳақда журналистларга Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.
«Украинага ёрдам билан ҳам, Украинага ёрдам бермасдан ҳам. Улар қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ниманидир ўзгартиради деб ўйламаслигимиз керак, бу шунчаки омма учун шоу. Вашингтоннинг Киевдаги мижозини қўллаб-қувватлашга эътибори ўзгармайди. Партиялараро жанжал шунчаки эътиборни чалғитиш, улар керакли пулни топади», — деди вазир ўринбосари Россия ОАВга.
Рябковнинг таъкидлашича, Москва ҳозирча Америка томони билан муносабатларни яхшилаш истиқболларини кўрмаяпти.
«Улар ўзига келиб, бу йўналишдаги сиёсатини ўзгартиришни бошламагунча, менимча, ҳеч қандай истиқбол бўлмайди», деди вазир ўринбосари.
Аввалроқ АҚШ парламентининг ҳар икки палатаси мамлакат федерал ҳукуматини молиялаштиришни 45 кунга (17 ноябргача) узайтириш ҳақидаги қонунни маъқуллаган, АҚШ президенти Жо Байден уни имзолаган эди. Ҳужжатда Украинага ёрдам назарда тутилмаган.
Бундан ташқари, Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг айтишича, АҚШ ҳаракатлари фонида Россия учун ўрта ва қисқа масофали ракеталарни жойлаштиришга бир томонлама мораторийни сақлаб қолиш учун асослар йўқолиб бормоқда.
«Биз амалий ҳаракатларни кузатмоқдамиз, бу менинг фикримча, муқаррар равишда Европада ҳам, Осиё-Тинч океани минтақасида ҳам Америкада ишлаб чиқарилган, илгари шартномада тақиқланган ускуналар пайдо бўлишига олиб келади. Шунга кўра, бизнинг мораторийимизни сақлаб қолиш учун асослар йўқоляпти. Аммо ҳозирча амалий қарорлар қабул қилингани йўқ», — деди вазир ўринбосари Борнҳолм оролига Ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган ядровий кучлар тўғрисидаги шартномада тақиқланган АҚШ ракета тизимлари жойлаштирилишини шарҳлар экан.
Рябковнинг таъкидлашича, Россия Федерациясининг шартномага бир томонлама мораторий қўйиши АҚШ томонидан тўғри реакцияга сабаб бўлмади.
Бундан ташқари, россиялик дипломат БРИКСнинг янги таркибга мослашув жараёнига изоҳ берди.
«Ўйлайманки, БРИКСни янги таркибга мослаштириш ва ҳамкорликнинг қўшимча йўналишларини топиш жараёни жуда тез содир бўлади. Кейинчалик нима бўлади, кенгайиш давом этадими, бу - вақт масаласи», — деди Рябков.
Вазирнинг айтишича, кўплаб мамлакатлар «БРИКСга интиляпти». «Биз буни қўллаб-қувватлаймиз», деди у.
Мавзуга оид
10:12
АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони айтилди
08:31
AP: АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда
08:02
АҚШ Гонсалесни Венесуэланинг сайланган президенти сифатида тан олди
22:07 / 19.11.2024