Грин-карта мавсуми бошланди
Бугун, 4 октябр куни АҚШнинг миллий хилма-хиллик виза дастури – Diversity Visa лотереясининг 2025 йилги мавсуми учун аризалар қабул қилиш бошланди. Талабгорлар 7 ноябр Тошкент вақти билан соат 21:00 га қадар dvprogram.state.gov сайти орқали бепул тарзда анкета тўлдириб, ариза йўллаши мумкин.
Дастур АҚШга тарихан миграция кўрсаткичлари кам бўлган халқлар вакилларига ушбу мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқини бериш мақсадида йўлга қўйилган. Бу орқали Америка халқини ташкил этувчи миллатлар хилма-хиллигини ошириб бориш кўзда тутилган.
Дастур ғолиблари келаси йил май ойида, тасодифий компютер дастури ёрдамида танлаб олинади ва эълон қилинади.
Лотерея орқали ҳар йили дунё бўйлаб 55 минг кишига грин-карта берилади. Бироқ лотереяда бундан икки баробар кўп одам ғолиб деб топилади. Ғолиб бўлганларнинг бир қисми ҳужжатларидаги камчиликлар, суҳбатдан ўта олмагани ёки шунчаки виза тугаб қолгани учун грин-карта ололмайди.
Хусусан, жорий йилда DV-2023 дастури ғолиби бўлган ўзбекистонликлардан 3100 дан ортиғи виза учун суҳбатга киришга муваффақ бўлди. Грин-карта ютган ўзбекистонликлар сони эса 5 мингдан ортиқ бўлгани тахмин қилинади.
- Аввалроқ АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси грин-карта дастури иштирокчилари учун тавсияларни эълон қилганди.
- Kun.uz бир неча йил олдин грин-карта анкетасини мустақил ва тўғри тўлдириш бўйича йўриқнома тайёрлаган.
Мавзуга оид
22:03 / 22.09.2024
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024