Ўзбекистон | 17:00 / 04.10.2023
4592
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ устав капиталини икки бараварга оширди

Фото: КАФОЛАТ суғурта компанияси

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан жамиятнинг устав капитали 45 миллиард сўмдан 90 миллиард сўмга оширилди. Бу қарор компаниянинг операцион фаолиятини кенгайтириш ва молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди.

"Устав капиталининг кўпайиши бизга нафақат Ўзбекистон суғурта бозорида, балки халқаро суғурта бозорларида янада фаол хизмат кўрсатиш имкониятини беради.

 Шунингдек компания янги мижозлар жалб қилишни ва суғурта хизматлари сафини кенгайтиришни режалаштирмоқда", - деб таъкидлади Компания Бош директори Норов Зариф Шамсиддинович.

Суғурта бозорини тартибга солувчи ваколатли орган томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, компания Ўзбекистон суғурта бозоридаги етакчилардан саналади.

Компания томонидан жорий йил II-ярим йиллик натижалари бўйича 200 мингдан зиёд суғурта шартномалари тузилиб, 61,1 трлн сўмлик суғурта ҳимояси тақдим этилди.

Фаол жамоавий меҳнат натижасида ҳисобот даврида 220,2 млрд сўм миқдорида қайта суғурта мукофотлари йиғилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баробарга кўпдир, бу республика суғурта компаниялари томонидан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун олинган қайта суғурта мукофотлари умумий ҳажмининг 13 фоизини ташкил этади.

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ устав капиталининг оширилиши компаниянинг мамлакат суғурта бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш билан бирга Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.

Реклама ҳуқуқи асосида