Ўзбекистон | 18:38 / 05.10.2023
6989
2 дақиқада ўқилади

«E-auksion shop» электрон савдо дўкони ҳақида қарор қабул қилинди 

Дўконда давлат даромадига олинган мол-мулклар соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида сотилади. 

Вазирлар Маҳкамаси «Давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисида» қарор қабул қилди. 

Унга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлигининг давлат даромадига олинган мол-мулкларни (озиқ-овқат маҳсулотлари, автомототранспорт, кўчмас мулк ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мулкий ҳуқуқлар бундан мустасно) соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида сотиш мақсадида «E-auksion» электрон савдо платформасида «E-auksion shop» электрон савдо дўкони фаолияти йўлга қўйилади. 

Қарор билан давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди. 

Низомда

- «E-auksion» электрон савдо платформасида рўйхатдан ўтиш, буюртма яратиш ва савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани жойлаштириш;

- «E-auksion shop» электрон савдо дўконида соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш;

- «E-auksion shop» электрон савдо дўконида такрорий савдоларни ўтказиш;

- савдо ғолиби (салоҳиятли ғолиб) билан ҳисоб-китоб қилиш ва закалат пулини қайтариш тартиби белгиланган.

Мавзуга оид