Рамзон Қодиров Россия президенти сайловини бекор қилиш ёки битта номзод билан ўтказишни таклиф этди
Унинг сўзларига кўра, «чунки бугун мамлакатни ҳимоя қила оладиган бошқа одам йўқ».
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 2024 йилда бўлиб ўтадиган Россия президенти сайловини «махсус ҳарбий операция» (Россия расмийлари Украина босқинини шундай атайди) туфайли вақтинча бекор қилишни таклиф этди. Бу ҳақда Қодиров Грозний шаҳрида Владимир Путиннинг туғилган кунига бағишланган флеш-моб чоғида маълум қилди.
«Мен ҳозир, махсус ҳарбий операция давом этаётганда, битта номзод - Владимир Владимирович Путин бўлиши ҳақида якдил қарор қабул қилишни таклиф қиламан. Ёки сайловни вақтинча бекор қилинг, чунки бугун мамлакатимизни ҳимоя қила оладиган бошқа одам йўқ», деди Қодиров.
Владимир Путин 7 октябр куни туғилган кунини нишонлайди, у 71 ёшга тўлди.
Владимир Путин 2024 йилги сайловларда иштирок этишини ҳали расман эълон қилмаган.
Россияда президентлик сайлови 2024 йилда ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024