УЕФА Исроилда ўтказилиши режалаштирилган ўйинларни номаълум муддатга кўчирди
УЕФА Евро-2024 саралаш босқичининг I гуруҳи 7-туридан ўрин олган Исроил ва Швейцария ўртасидаги ўйинни қолдирди, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.
УЕФА 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичининг Исроилда ўтказилиши керак бўлган ўйинларини хавфсизлик нуқтаи назаридан кўчиришга қарор қилди.
«Исроилдаги мавжуд вазият туфайли УЕФА келгуси бир неча ҳафта ичида мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган барча ўйинларни кечиктиришга қарор қилди», - дейилади УЕФА баёнотида.
УЕФА Евро-2024 саралашининг I гуруҳи 7-туридан ўрин олган Исроил ва Швейцария ўртасидаги ўйинни қолдирди.
Ўйин 12 октябр куни Тел-Авивда бўлиб ўтиши керак эди.
УЕФА шунингдек, 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Евро-2025 саралаш турнири доирасида Исроил - Эстония, Исроил - Германия ўйинларини ҳам қолдирди.
Мавзуга оид
12:00
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
17:32 / 08.11.2024