ҲАМАС Исроилга қарши ҳужум 2022 йилдан бери тайёрланганини маълум қилди
Гуруҳ Исроилнинг Ғазода қуруқликдаги операциясига тайёрлигини билдирмоқда.
ҲАМАС ҳаракати Исроилга кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўришни 2022 йилда бошлади ва унинг жангчилари янги ҳужум ҳаракатларига тайёр. Бу ҳақда гуруҳнинг ҳарбий қаноти вакили Абу Убайдага таяниб Haaretz нашри хабар берди, деб ёзди Interfax.
«Ташкилот 7 октябр куни амалга оширилган кутилмаган ҳужумга 2022 йилдан тайёргарлик кўра бошлаган эди», деди Абу Убайда.
Унинг таъкидлашича, ҲАМАС ушбу операция учун яширинча 4,5 минг жангчини тайёрлашга муваффақ бўлган, шунингдек, Ғазо яқинидаги Исроил ҳарбийларининг камераларини ишдан чиқарган. Ташкилот кибермаконда ҳам ҳаракат қилган ва Исроил ҳудудига минглаб ракеталарни учирган.
Унинг қайд этишича, ҲАМАС ҳозир ҳар қандай сценарийга, жумладан Исроилнинг қуруқликдаги операциясига ҳам тайёр.
«Биз душманнинг каттароқ йўқотишларига олиб келадиган янги ҳаракатларни амалга оширамиз», деди у.
7 октябр куни Ғазо секторидан Исроилнинг жанубий ва марказий ҳудудларига ракета ҳужумлари уюштирилди. Шундан сўнг, юк машиналари ва парапландаги фаластинлик жангари гуруҳлари Ғазодан Исроил ҳудудига кириб бориб, қисқа вақт ичида бир қатор аҳоли пунктлари ва ҳатто ҳарбий базаларни назорат остига олди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди. Исроил расмийлари мамлакат уруш ҳолатида эканлигини расман эълон қилди.
Мавзуга оид
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
19:01 / 19.11.2024
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС етакчилари Доҳада эмаслигини маълум қилди
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024